15.04.2015

Камнамо бўлиб қолган Прити


Бу мафтункор актрисани биров билан адаштириб бўлмайди. Юзидаги кулгичлари, чақноқ кўзлари, жозибали табассуми уни ҳаммадан фарқли қилиб туради. Ҳа, Прити Зинтани бировга ўхшатиб ҳам, адаштириб ҳам бўлмайди. Ундаги жозиба, беғубор табассум бошқа актрисаларникига ўхшамайди.
Ўзбек томошабинлари уни илк бор “Биз ёлғиз эмасмиз” (“Koi Mil Gaya”) фильмида кўришган. Кейин “Ўткинчи дунё” (“Kal Ho Na Ho”), “Аскар” (“Soldier”), “Аёл дарди” (Сhori Chori Chupke Chupke”), “Армон” (“Armaan”), “Муҳаббатга ошино қалблар” (“Har Dil Jo Pyaar Karega”) “Вир ва Зара” (“Veer-Zaara”) “Ҳеч қачон алвидо деманг” (“Kabhi Alvida Na Kehna”) каби фильмларда суратга тушди. Унинг сўнгги фильмларидан бири “Париждаги ишқ” кинокартинаси бўлди. Негадир Прити кейинги пайтларда анча кам кўриняпти. Аммо, умид қиламизки, у мухлисларини ҳали кўплаб янги роллари билан хурсанд қилади. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий