Мадхури Диксит — ҳинд киносининг энг гўзал, жозибали,
маҳоратли актрисаларидан бири. Унинг ижросидаги фильмларни кўрмаган бирор
томошабин топилмаса керак. У шундай рақс тушадики, юрагингиз тўлқинланиб
кетади. Беихтиёр “Тасанно!” дегингиз келади. Табассуми эса кишини қуролсизлантиради.
Шу табассумининг ўзидаёқ бир олам маъно бордай туюлади. Маҳбуба
ролини ўйнаш унга жуда ярашади. Маҳорати туфайли яратган образлари ҳамиша
жонли, бетакрор чиқади.
Мадхури ижросидаги “Рам ва Лакхан”, “Дил”, “Ёвуз”,
“Девона қалб” фильмлари аллақачон ихлосмандлар қалбидан жой эгаллашга улгурган.
“Девдас” картинасидаги бетакрор ижроси эса Мадхурининг ягоналигини яна бир бор
исботлади. Бу фильм унинг драматик истеъдодини ёрқин бўёқларда кўрсатиб берди.
Айни пайтда Мадхури оилали. Фарзандларини тарбиялаш
билан банд. Лекин у кинони бутунлай тарк этгани йўқ. 2014 йилда у бир
эмас, иккита фильмда суратга тушди. Қолаверса, ТВда рақсга бағишланган шоуда
ҳакамлик қиляпти. Бундан ташқари, онлайн рақс академиясини ташкил қилган. Биз у
яратган ажойиб образлардан ҳали кўп баҳраманд бўламиз, деб умид қиламиз.
Madhuri - Bollivudning eng ajoyib aktrisasi
ОтветитьУдалить