Мини-биография
Жон Пракаса Рао Жумала Ҳиндистонда Жонни Левер номи билан
машҳур комик актёр. У 1957 йил 14 августда таваллуд топган. 1984 йилдан бошлаб
кинога кириб келган ва шу кунгача 300дан ортиқ фильмда роль ижро этган. У 13
маротаба “Энг яхши комик актёр” мукофотини олган. 1997 йилда у бу мукофотни
ҳатто икки маротаба қўлга киритишга муваффақ бўлган.
Ручка сотувчидан машҳур актёргача
Жонни Андрадаги юқори инглиз тили мактабида 7 синфгача
ўқиган, аммо мактабни охиригача тугата олмаган. Оиладаги моддий қийинчиликлар
сабабли мактабни ташлашига тўғри келган. Шундан сўнг турли хил ишларда ўзини
синаб кўришни бошлайди. Айниқса, унинг Мумбай кўчаларида ручка сотиш билан
шуғулланиши омад келтирди. Унинг ручкаларини кўпчилик сотиб оларди. Чунки у
харидорларни Болливуд актёрларига тақлид қилиб, уларнинг қўшиқларини айтиб,
рақс тушиш орқали ўзига жалб эта олган. У ўзининг 6 йиллик ана шундай меҳнати
давомида тақлид ва актёрлик маҳоратини ўзлаштириб олди.
Кулгили исм
Актёрнинг бу кулгили ҳаракатлари ва қизиқчиликлари одамлар
орасида уни машхур қилди. Унга одамлар Жон Рао (актёрнинг ҳақиқий исми) деб
эмас, балки Жонни Левер деб мурожаат қиладиган бўлишди. У кино саноатига
киргандан сўнг у одамлар ўйлаб топган бу исм кулгили маъно англатгани учун ҳам
ўзини ана шундай аташга қарор қилди.
Энг ҳазилкаш ва энг жиддий актёрлар шоуси
Актёр кейинчалик турли комедик шоулар ҳам ташкил этадиган
бўлди. Шоунинг энг қизиқ томони эса, у Боливуддаги энг жиддий актёрларни
кўрсатувига таклиф этади. Амитабх Баччан ва Сунил Датт бу шоунинг илк
қаҳрамонлари бўлишган эди. Жонни Левернинг аҳмоқона қилиқлари ва сўзларини бу
жиддий актёрлар кулиб эшитишган экан.
Майкл Жексонга ўхшайдими?
Уни машҳур қилган илк роли “Базигар”даги Бабулал роли эди.
Унинг яна бир эсга қоларли ролларидан бири 1999 йилда мукофотга сазовор бўлди.
Бу мукофот унинг Майкл Жексонни худди ўзидек гавдалантиргани учун берилган.
Унинг фильмларидаги сўзлари кўпчиликнинг тилида доим ҳазил жумла каби
такрорланиб туради.
7 кунлик қамоқ
1998 йилда у мамлакат мадҳияси, конститутсия ва байроғини
ҳақорат қилганликда айбланиб, 7 кунга қамоқ жазозига ҳукм этилади. Кейинги
суриштирувлар эса ундан бу айбловларни олиб ташлади.
Оилавий ҳазилкашлар
Жонни ва рафиқаси Сужатҳанинг икки фарзанди бўлиб, қизи
Жамие ва ўғли Жесс ҳам комис шоулар ташкилотчиси ва иштирокчиси. Унинг акаси
Жиммей Мосес ҳам Ҳиндистондаги машҳур комиклардан бири бўлиб, у “Буюк Ҳинд
Кулдирувчилари ҳаракати”да ишлаган.
Фарида Исломова тайёрлади.
Шу актёрнинг айрим фильмлардаги иштироки ортиқчадек туюлади
ОтветитьУдалить