17.04.2015

Дипика Падукон ҳақида


Болливуднинг соҳибжамол актрисаси Дипика Падукон 1986 йил 5 январда туғилган. Дипиканинг отаси машҳур бадминтон ўйинчиси Пракаш Падукон ва онаси саёҳат агентлигида ишловчи Ужала Падукон қизларининг келажагига эътиборли бўлишган.
 Аммо шунга қарамай, Дипика университетнинг бакалаврлик босқичини охиригача тугатмасдан ташлаб кетади ва моделлик ишини бошлайди. 2005 йилда у “ Йил модели” мукофотига сазовор бўлган. Унинг дебют роли “Ом Шанти Ом”даги роли бўлиб, шу фильмдан кейин Дипика “Энг яхши дебютант” деб топилган. 



 Дипика ўзи ҳақида:

 * Дўстларим кўп, аммо ёлғизликдан қўрқаман.

 * Эски ҳинд фильмларини қадрлашни дадмдан ўрганганман.

 * Мен ҳақиқий очофатман. Ҳар бир ярим соатда овқатланавераман. Бу менинг юзимдаги қизилликнинг сири.

 * Мен ўзимни юлдуз ҳисобламайман. Бирор ташкилотда ишлаётган ёки қандайдир касб билан шуғулланаётган тенгдошларим каби ишлаяпман, холос.

 * Тўй ёки Янги йил кечаларида рақс тушолмайман. Балки бу оилавий тарбиямдандир. Мен рақсга санъат сифатида қарайман, машғулот эмас.

 * Рақобат яхши, бу мени фильмларда олдингисидан яхшироқ ижро этишга ундайди, аммо ким ўзарга бахслашмайман. Чунки томошабин ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзига маъқулини танлай билади.

 * Ҳар бир фильм томошабинни ҳам, актёрни ҳам нимагадир ўргатади.

 * Менинг феъл-атворим коктейлга ўхшайди. Ички шахсиятим, ички дунём умуман бошқача. Ҳоми Адажаниа мени бир куни Лондонга олиб борди ва у ердаги қизларнинг кийиниши, ўзини тутишини кўрсатди. Мен модель бўлсам ҳам, олдинлари бундай ҳаёт тарзини сира кўрмагандим.

 * Мен ақлимга эмас, ҳар доим кўнглимга қараб иш тутаман ва бу шу пайтгача доим тўғри натижа бериб келган.

 * Мени шунчаки юлдуз сифатида эмас, инсон сифатида қадрлашларини истайман. Агар одамлар юзига бироз бўлса ҳам табассум олиб кела олсам, унда мен омадлиман.

 * Ёшлигимда ўта тортинчоқ эдим. Ҳатто дўстларим билан ҳам қандай гаплашишни билмасдим.

 * Имкон борича ишладим, йога билан шуғулланишни ҳам канда қилмадим.

 * Мен ҳамон бошқалар каби яшайман. Иккита уйим ва менга ғамхўрлик қиладиган ходимларим бор. Бошқалар каби ишлайман, солиқ тўлайман ва жамоат йиғинларида қатнашаман.

 * Болливудда қаҳрамон ёки ниманингдир рамзи бўлиб муҳрланишни истамайман.

 * Менинг кучли томоним: яхши уй бекаси бўла оламан. Негаки мен вақтимни уйда ўтказишни, овқат тайёрлаш, ота-онам билан суҳбатлашиш ва дўстларимни меҳмонга таклиф қилишни хуш кўраман.



 Дипика ҳақида қисқача:

 Ёқтиради: Мусиқа, овқатланиш, ухлаш ва кино кўришни.

 Севимли актёри: Амир Хон, Шоҳруҳ Хон, Брэд Питт, Амитабх Баччан.

 Севимли актрисаси: Ҳема Малини, Мадхури, Кажол ва Прити Зинта

 Севимли қўшиқчиси: Рианна, Женнифер Лопес, Жастин Бибер

 Фарида Исломова тайёрлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий