Шаҳид
Капур “Batti Gul Meter Chalu” фильмида йигирма ёшли йигитни ўйнайдиган бўлди.
Фильм продюсери Прерна Арора бу ҳақда шундай дейди: “Шаҳид суяк-суягигача романтик
йигитни ўйнайди. У кўплаб ёрқин кийимлар кияди, дизайнерларимиз мос образни
танлаш учун маҳаллий дўконлар билан ҳамкорлик қилишяпти. Фильм Шаҳиддан калта
соч турмагини ва соқолини буткул олиб ташлашни талаб қилади”.
Бу
фильмда Шраддха Капур ҳам суратга тушади. Картинанинг ярмида унинг қаҳрамони
ҳам, ташқи қиёфаси буткул ўзгаради.
Кейинроқ
ижодий жамоага Ями Гаутам қўшилади.
“Фильм ишларини
бошлашдан жуда хурсандман, - дейди картина режиссёри Шри Нараян. – Бу ерда
муҳит ўзгача. Шаҳид билан ишлашни сабрсизлик билан кутяпман”.
Комментариев нет:
Отправить комментарий