30.04.2018

Сонакши Синха янги лойиҳадан ҳаяжонда



“Dharma Productions”нинг янги фильми бўлмиш “Kalank” актёрлар гуруҳи таркибига кирган Сонакши Синха Адитья Рой Капур билан ишлашни сабрсизлик билан кутмоқда.
У бу ҳақда Шабана Азми ташкиллаштирган мода шоусида айтиб берди.
Режиссёр Абхишек Шарманинг янги фильмида Санжай Датт, Мадхури Дикшит, Варун Дхаван, Алия Бхатт, Адитья Рой Капур ва Сонакши Синха суратга тушади. “Ниҳоят “Kalank” эълон қилинди, мен жуда ҳаяжондаман, - дейди Сонакши. – Фильм юлдузли таркибга эга. Бу ажойиб одамлар билан ишлашимдан жуда хурсандман. Аслида, жаноб Санжу (Санжай Датт) билан “Сардорнинг ўғли”да ишлаганман, аммо бошқалар билан биринчи марта битта фильмда бўламан ва буни сабрсизлик билан кутяпман. Мадхури-жи ҳар доим менинг севимли актрисаларимдан бири бўлган. У билан битта жамоада бўлиш ва исмимнинг унинг исми ёнида ёзилиши мен учун катта фахр. Мен жуда ҳаяжондаман. Санжай Датт ва Мадхури Дикшит ҳинд киносининг энг машҳур жуфтликларидан бири эди, уларни кузатиш жуда қизиқ бўлади. Варун ва Алия ҳам шундай севимли жуфтлик бўлган. Адитья билан биринчи марта бирга ишлаймна, шунинг учун бу жуда яхши. Шу боис, бу ишни сабрсизлик билан кутяпман”.

Комментариев нет:

Отправить комментарий