30.04.2020

Риши Капур вафот этди

Ўз вақтида биргина “Бобби” фильмидаги роли билан ёшларнинг кумирига айланган, афсонавий Раж Капурнинг ўртанча ўғли Риши Капур бугун эрталаб Мумбайда 67 ёшда HN Reliance Foundation касалхонасида вафот этди. У икки йил давомида саратон билан курашди.

28.04.2020

Юлдузлар хайрияда пешқадам

Ҳинд киносаноати хайрия ишларига сахийлик билан эҳсон қилди. Жумладан, Шоҳруҳ Хон, Салмон Хон, Дипика Падукон, Ранвир Сингх, Приянка Чопра, Ажай Девган ва Рохит Шетти бошқалар қаторида қўллаб-қувватлашни ваъда қилди.

13.04.2020

Приянка Чопра шифокорларга миннатдорлик билдирди

Бутунжаҳон саломатлик кунида Приянка Чопра коронавирус билан курашаётган шифокорларга ва тиббиёт ходимларига миннатдорлик билдирди. “Мен шифокорлар ва тиббиёт ходимлари оиласида улғайдим, - деб ёзди актриса ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида.