13.04.2020

Приянка Чопра шифокорларга миннатдорлик билдирди

Бутунжаҳон саломатлик кунида Приянка Чопра коронавирус билан курашаётган шифокорларга ва тиббиёт ходимларига миннатдорлик билдирди. “Мен шифокорлар ва тиббиёт ходимлари оиласида улғайдим, - деб ёзди актриса ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида.
– Айнан шунинг учун Сизларнинг замонавий дунёдаги ишингизга улкан миннатдорлигимни билдираман. Биз учун қилаётган ишингизга сизларга миннатдорлик билдирмаслигимиз мумкин эмас”.
Приянка Чопра ҳозирда эри Ник Жонас билан уйда. АҚШдаги ҳолат тобора ёмонлашаётгани учун яқинда актрисанинг онаси Мадху Чопра қизи учун ташвишдалигини билдирди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий