Катрина Каиф ва Викки Каушал турмуш қурди. Бу иккисининг романтик муносабатлари ҳақида анчадан бери миш-мишлар юрган, ҳатто жуфтликка яқин манбалар тўйнинг тез орада бўлиши тўғрисида аллақачон маълумот тарқатган бўлса-да, мухлислар то воқеа юз бермагунча янгиликнинг ростлигига юз фоиз амин бўлолмаётган эди.