15.12.2021

Катрина Каиф турмушга чиқди


Катрина Каиф ва Викки Каушал турмуш қурди. Бу иккисининг романтик муносабатлари ҳақида анчадан бери миш-мишлар юрган, ҳатто жуфтликка яқин манбалар тўйнинг тез орада бўлиши тўғрисида аллақачон маълумот тарқатган бўлса-да, мухлислар то воқеа юз бермагунча янгиликнинг ростлигига юз фоиз амин бўлолмаётган эди.

Маълумки, бундан аввал Катрина Ранбир Капур билан романтик муносабатда бўлган, лекин Ранбир ҳозир Алия Бхатт билан бирга. Қизиғи, Катрина Алия билан дўстона муносабатда. Викки Каушалнинг ҳам Катринадан аввал севган қизлари бўлган. Шу боисми, бу иккисининг муносабатлари тўй билан тугаш даражасида жиддийлигига ишонмаганлар, уларнинг севгиси узоқ давом этишига шубҳа билдирганлар ҳам йўқ эмас. Нима бўлганда ҳам, Катрина ва Викки турмуш қурди. Биз бу жуфтликка бахт тилаймиз.

Комментариев нет:

Отправить комментарий