Бу фильмни кўришга ундаган асосий омил – номи ва кўп йиллардан сўнг яна кинода бош ролни ўйнаган Равина Тандон. Кино узоқ давом этмайди, ҳатто икки соатга ҳам етмайди. Мавзу – яна зўравонлик. Сўнгги вақтларда ҳинд киносида бу мавзуда кўп фильмлар ишланяпти. Айтиш жоизки, номининг ўзиёқ менга Шридеви иштирокидаги “Ойи” фильмини эслатганди. Фильмни кўргач, ғояси ва мавзуси ҳам ўхшашлигини билдим.