04.04.2022

“Она” (“Maatr”, 2017)


Бу фильмни кўришга ундаган асосий омил – номи ва кўп йиллардан сўнг яна кинода бош ролни ўйнаган Равина Тандон. Кино узоқ давом этмайди, ҳатто икки соатга ҳам етмайди. Мавзу – яна зўравонлик. Сўнгги вақтларда ҳинд киносида бу мавзуда кўп фильмлар ишланяпти. Айтиш жоизки, номининг ўзиёқ менга Шридеви иштирокидаги “Ойи” фильмини эслатганди. Фильмни кўргач, ғояси ва мавзуси ҳам ўхшашлигини билдим. Тўғри, баъзи фарқлар ҳам мавжуд. Масалан, “Ойи” фильмида қизнинг ўзи зўрланган, онаси эмас, бу фильмда эса она ҳам зўравонлик қурбони бўлади, бунинг устига, фарзанди ана шу тубанлик оқибатида ҳалок бўлади, “Ойи”да эса қиз тирик қоларди. Аммо “Она”да ҳам тубан жиноятга дуч келган она фарзанди учун ўзи ўч олишга қарор қилади ва бунинг уддасидан чиқади. Уни дугонасидан бошқа ҳеч ким, ҳатто эри ҳам қўлламайди. Буткул ёлғиз, қалби ва жисмида бир дунё жароҳат билан қолган аёл адолатсизликка қарши исён қилиб, жиноятчилардан ўч олади.

Фильм менга ёқди ёки ёқмади деёлмайман, аммо ана шундай қабиҳликни содир этган актёрларнинг юзи жуда ёқимсиз туюлгани аниқ.

Фильмда онанинг мудҳиш ҳодисадан сўнг тортган изтироблари тўлиқ очиб берилмагандек туюлди негадир. Аммо Равина йиллар ўтиб гўзаллашган, қоматини яхши асраган, қойил қолиш керак.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий