25.03.2022

“Бўр ва латта”


Номи жуда жўн ва ёқимсизроқ янграшига қарамай, долзарб ижтимоий муаммолар кўтарилган ва, менинг назаримда, яхши ишланган фильм. Аслида, фильмни кўришга ундаган сабаб ҳам номи ва унда бош ролларни ижро қилган актрисалар – Жухи Чавла ва Шабана Азми эди. Зеро, икки машҳур актриса суратга тушган фильм ҳаминқадар бўлиши мумкин эмасди. Фильмда роль ижро этган ҳар бир актёр (Дивья Дутта, Жухи Чавла, Шабана Азми, Рича Чадда ва бошқалар) ўз қаҳрамонини маҳорат билан очиб бера олган. Дивья Дуттани “Стенлининг тушлиги” фильмидаги меҳрибон, ғамхўр қаҳрамонидан сўнг ёқтиргандим, бу фильмда эса у ўша қаҳрамонининг буткул аксини гавдалантирибди. Унинг қаҳрамони, шубҳасиз, томошабинда фақат нафрат уйғотади, аммо Дивья ролини маромига етказиб ижро этган. Жухи энди ўрта ёшли актрисалар сирасига кирса-да, доимгидек мафтункор, табассуми ёқимли. Лекин унинг фильмдаги роли гўзал аёлни кўрсатиш билан чекланмайди. Унинг қаҳрамони – адолат учун курашишда ҳеч қачон ҳаётий тамойилларига хиёнат қилмайдиган жонкуря, мард ва иродали аёл. шабаза Азми доим бир-бирига ўхшамаган ролларни ўйнайди. Бу фильмда унинг қаҳрамони Видья-жи – фидойи, ҳалол, ўз ишини севадиган ўқитувчи. У мактабда дарс беришдан ташқари, маҳалласидаги болаларга ўз фанидан бепул (!) қўшимча дарс ўтади. Бундай ўқитувчилар жуда кам бўлса керак. Бироқ у янги директорнинг найранглари туфайли ўз ишида қолиш учун курашишга мажбур. Албатта, у барчасига қўл силтаб, пулни афзал ҳам мумкин, лекин фидойи ва ҳалол ўқитувчилар бундай қилмайди. Гарчи икки ўқитувчи ва мактаб “катталари” ўртасидаги телебаҳс саволлари нотўғри тузилгани аниқ бўлса-да (ахир уларга ўз соҳасига оид саволлар берилмади), фильмда адолат, яъни фидойи ўқитувчилар ғалаба қозониши томошабинни қувонтиради...

Фильм ҳақида яна кўп ёзишим мумкин, аммо вақт тиғиз...

Комментариев нет:

Отправить комментарий