07.05.2022

“Ўйин” (“Jalsa”)

 


2022 йилнинг фильми. Видья Балан иштирокидаги янги лойиҳа. Интернетда фильмга кўзим тушгач, кўришга қарор қилдим. Сабаби – Видья. Ахир бу актриса бутун фильмни “кўтара олади”, у иштирок этган лойиҳалар зерикарли бўлиши мумкин эмас. Турфа қаҳрамонларни бирдек қойилмақом гавдалантира оладиган актриса иштирокидаги навбатдаги фильм ҳам кўришга арзийди, албатта, деб ўйладим ва хато қилмаганимга амин бўлдим.

Фильмда онлайн каналда фаолият юритадиган таниқли журналист Мая Меноннинг ҳаётида кутилмаганда юз берган фалокат ва бу фалокатнинг унинг ҳаётига таъсири, бошқача айтганда, бир инсоннинг виждони билан юзлашуви ҳикоя қилинади. Гарчи автофалокатни содир этиб, воқеа жойидан қочиб кетган бўлса-да, фильм якунида виждон сўзига қулоқ тутган бу аёл кимлар учундир ўрнак бўлиши мумкин. Зеро, бу ишни ёпиб юборишлари, Мая сувдан қуруқ чиқиши мумкин эди, лекин Мая ҳақиқат, аниқроғи, ўз виждони билан юзма-юз бўлганда, бундай йўл тутолмаслигини англади. Қилмишига иқрор бўлган Маядан мухбир қиз: “Буни ҳеч ким билмайди-ку, индамаслигингиз мумкини эди?” деб савол берганда, у: “Бир муаммо бор – мен биламан”, деб жавоб беради. Менинг назаримда эса, “Ҳеч ким билмаса ҳам, мен биламан, Худо биламан”, деб жавоб бергандек бўлади у. Зеро, ҳар бир инсон учун энг одил қози – унинг виждони, эътиқоди, иймони.  


Фильм ҳақида яна кўп ёзиш мумкин. Аммо вақт тиғиз...

Яна бир марта Видьянинг маҳоратига тан бердим. Қаҳрамонини тўла-тўкис очиб бера олган!

Комментариев нет:

Отправить комментарий