17.06.2022

КК вафот этди


Таниқли қўшиқчи Кришнакумар Куннат, КК номи билан машҳур  артист 31 майда Калькутта шаҳридаги концертдан сўнг вафот этди.
53 ёшли қўшиқчининг ўлими сабаби юрак тўхташи бўлди. Маълумотларга кўра, Куннат  концерт пайтида ўзини ёмон сезган. Шоудан сўнг жуда совуқ қотаётганидан нолиган ва меҳмонхонага қайтмоқчи бўлган. Меҳмонхонадаги хонасида ҳушдан кетган, шундан сўнг уни касалхонага олиб боришган, бироқ у ерда ККнинг вафот этганини қайд этишган.
Куннат 1968 йилда Деҳлида туғилган. Фаолиятини радиода реклама қўшиқларини - жинглларни куйлашдан бошлаган. Унинг 1999 йилда чиқарган "Pal" альбоми Ҳиндистонда катта муваффақият қозонган.
КК турли тилларда, жумладан, ҳиндий, бенгал, тамиль, ассам, телугу, каннада, малаялам, маратхи ва гужаротчада куйлаган.
Куннат оилали эди, ундан бир ўғил ва бир қиз қолди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий