25.07.2022

"Қайноқ янгиликлар"


ТВ кўрмай қўйдим. Онда-сонда анонсидан тузукроқ туюлган фильмларни, каналларимга қўйиш сўралган клипларни кўриб тураман. Болливуд янгиликларини кўриб чиқаётганда, Сонали Бендре иштирокидаги шу йилги "The Broken News" ("Қайноқ янгиликлар") сериалига кўзим тушди. Сонали - саратонга таслим бўлмай, аввалги жозибасини қайтара олган актриса. Қойил қолиш керак. Анчадан бери бош ролларни ўйнамайди, ора-сирада баъзи лойиҳаларда иккинчи даражали ролларда кўриниб қолади. 

Мухлислари уни букблогер, ашаддий китобхон сифатида ҳам танишади.

Соналининг анча йиллик танаффусдан кейинги роли, шунингдек, журналистлар ҳақида эканлиги "The Broken News"ни кўриш истагини уйғотди. Қолаверса, сериал у қадар узоқ давом этмайди. Ҳозирча биринчи мавсуми 8 қисмдан иборат, ҳар бир қисм 35-38 дақиқача давом этади. Хуллас, йиллаб давом этадиган узундан-узун сериал эмас.

Сериални кўрдим ва кўрганимга афсусланмадим. Бугунги кун ТВси ва унда ишлаётган журналистларнинг қиёфаси, баъзилари рейтинг, баъзилари ҳақиқатни ёритиш учун нималарга тайёрлиги кўрсатилади...

Дарвоқе, Сонали бу гал анча жиддий роль ижро этибди. Қойил.

Журналистлар ва албатта ҳинд киноси мухлисларига қизиқ бўлади деб ўйлайман.

Комментариев нет:

Отправить комментарий