Машҳур Раж Капур оиласига узоқ қариндош бўлган яна бир Капурлар оиласи кўп йиллардан бери ҳинд киносаноатида фаолият юритиб келмоқда. Бу кинопродюсер Суриндер Капурнинг оиласи. Суриндер Капур 2011 йилда вафот этган. Ундан уч ўғил - Бони, Санжай ва Анил Капур ҳамда бир қиз - Рина Капур қолди. Бони - продюсер, Санжай ва Анил эса - актёр. Бонининг биринчи никоҳидан икки фарзанди бор: Аржун (актёр) ва Аншула, иккинчи - Шридеви билан никоҳидан эса икки қизи бор: Жанви ва Кхуши. Жанви актриса сифатида анча танилиб қолди, Кхуши ҳам актрисалик фаолиятини танлади.
Анил Капурнинг фарзандлари ҳам кинога бегона эмас: Сонам ва Харшвардхан кинода суратга тушади, Рея эса кинопродюсерликни маъқул кўрди, шунингдек, опаси Сонам билан бирга "Rheson" мода бренди эгаси саналади.
Санжай Капурнинг фарзанди ҳам икки нафар. Унинг қизи Шанайя ҳам аллақачон кино билан тақдирини боғлаб бўлди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий