28.08.2022

“Ўрмон сирлари”


Ўтган асрнинг 90-йилларида роса машҳур бўлган актрисалар бугун экранда камнамодек. Бироқ уларнинг аксари аста-секин рақамли платформаларни эгаллаб, ажойиб лойиҳаларда суратга тушяпти. Мадхури Дикшит “Машҳурлик ўйини”, Пужа Бхатт “Бомбей қироличалари” сериалларида бош ролларни ўйнаётган бўлса, Равина Тандон 2021 йилда Netflix тақдим этган “Aranyak”, яъни “Ўрмон сирлари” криминал жанрдаги сериалида бош ролни ўйнади.

Сериал жуда қизиқ, воқеалари сизни нафасингизни ичингизга ютиб томоша қилишга ундайди. Ҳозир бир мавсум, 8та қисмдан иборат сериал якуни лойиҳа ҳали давом этишидан дарак бераётганга – воқеа ҳали тугамаганга ўхшайди.

Равина Тандон “Aranyak”даги роли учун “Power Brands Global” билан мукофотланди. “Ўрмон сирлари” – унинг рақамли платформадаги дебюти.
Актриса сериалдаги қаҳрамони ҳақида шундай дейди:

“Мен ўйнайдиган қаҳрамон кучли, шафқатсиз ва қобилиятли. Бу доим менинг пинҳон истагим бўлган... Агар ҳатто 90-йиллардаги интервьюларимни ўқиган бўлсангиз, доим полициячи бўлишни истаганман. Кинога келиб қолганман ва IPS бўйича имтиҳон топширишни истаганман. Киран Беди менинг кумирим эди. Кейин, Кастури ҳақида эшитганимда, уни яхши кўриб қолдим, чунки у чиндан ҳам истеъдодли - ҳам ақлли, ҳам жисмонан кучли аёл. У кучли, шиддатли ва ўзига ишонади. Энг қизиғи – унинг иши ва уйини уйғунлаштира олиши. Бу касбда ишлаб, оиласининг қўлловига эришган кўп одамлар бор, шу билан бирга бундай қўлловга эришмаганлар ҳам бор. Шу боис мен учун экранда аёллар уйи ва карьерасини қандай уйғунлаштиришини кўрсатиш муҳим эди. Униси ҳам, буниси ҳам улардан 100 фоиз ақлий ва жисмоний фидойиликни талаб қилади. Кастурининг кураши мен учун жуда муҳим эди”.

Комментариев нет:

Отправить комментарий