10.07.2015

“Вазир” сценарийсига беш йил сарфланди


Бежой Намбиярнинг Амитабх Баччан, Фархан Ахтар, Адити Рао Хидари, Жон Абрахам ва Нил Нитин Мукеш сингари машҳур актёрлар суратга тушаётган “Вазир” (“Wazir”) фильми сценарийсини тугатишга беш йил керак бўлди.
Ражкумар Хирани билан бирга ишлаётган Видху Винод Чопра сценарий киночилар учун енгил иш бўлмаганини айтди.
“Биз Амитабх Баччан ва Фархан Ахтарнинг қаҳрамонларини яратиш учун беш йил вақт сарфладик. Ўз қаҳрамонларини гавдалантирганлари учун улардан ниҳоятда миннатдорман, — деди Абхижит Жоши билан сценарийга ҳаммуаллиф бўлган Чопра. — Бизга сценарийларимизни ёзиш учун 4-5 йилгача вақт керак. Фильмларимиз маълум савияга эга. Биз студия эмасмиз, ходимларга пул тўлашимизнинг кераги йўқ. Шошилмаймиз, бироз эринчоқмиз. Чунки биз ўзимиз ишонган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаймиз”.

Комментариев нет:

Отправить комментарий