31.07.2015

Муннабойнинг саргузаштлари давом этади


Аршад Варси Санжай Датт қамоқдан чиққандан сўнг Муннабойнинг саргузаштлари ҳақидаги фильмнинг учинчи қисми суратга олинишини тасдиқлади.

Ражкумар Хиранининг Муннабой ҳақидаги иккита фильмида Муннабой (Санжай Датт) ва унинг дўсти Саркет (Аршад Варси)нинг саргузшатлари ҳикоя қилинган эди. Бироқ фильмнинг учинчи қисмини режиссёр Субхаш Капур суратга олади.
“Тафсилотларни билмайман, — дейди Аршад Варси. — Саволларга жавоб бера оладиган одам — продюсеримиз Видху Винод Чопра. Фильм мен ва Санжусиз суратга олинмайди. Одамлар бизни Муннабой ва Саркет сифатида қабул қилиб, яхши кўриб қолишди. Суратга олиш ишларини сабрсизлик билан кутяпмиз”.

Комментариев нет:

Отправить комментарий