29.07.2015

Шридеви яна кинода


2012 йилда “Инглиш винглиш” фильми билан кинога қайтиб, мухлисларини хурсанд қилган Шридеви яна киноэкранларга қайтмоқда.

Ўз вақтида ҳинд киносининг биринчи рақамли актрисаси бўлган Шридеви тамиль киносида суратга тушмоқда.
Унинг иштирокидаги “Арслон” (“Puli”) фильми тамиль мухлислари сонини ошириши аниқ. Энг қиммат фильмлардан бири сифатида тарғиб қилинаётган фильмда Шридеви бош қаҳрамонга қарши турувчи салбий ролда намоён бўлади. Шридевининг қироличага хос образини Маниш Мальхотра яратди. 
Шридевининг мухлислари кўплигини, актрисалик маҳоратини ҳисобга оладиган бўлсак, “Арслон” ҳам хит даражасига кўтарилишига бемалол ишонса бўлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий