02.03.2016

“Бир муҳаббат тарихи”

Ҳинд ижодкорларининг “Бир муҳаббат тарихи” (“Mere Nishan” ёки “Phir Bhi Na Maane Badtameez Dil”) телесериали томошабинлар эътиборига ҳавола қилина бошланди. Ўзига хос сюжет асосига қурилган, ҳиндларга хос романтика ва юморга бой бу муҳаббат тарихи мухлисларни бефарқ қолдирмайди.
“Бир муҳаббат тарихи” сериалининг премьераси 2015 йил 29 июнда “Star Plus” телеканалида бўлди ва 2015 йилнинг 26 сентябрига қадар телевидениеда намойиш этилди, ундан сўнг эса веб-қисмлари чиқа бошлади. Веб-қисмлар 2015 йил 28 сентябрдан “Hotstar”да намойиш этилди. 18 ноябрга эфирга берилган сўнгги қисмда Абир ва Меҳер бирлашиб, бахтига етади. Сериал 2 фасл ва 122 қисмдан иборат.
Сериалда бош ролларни Перл В Пури (Абир Кубер Малхотра), Асмита Суд (Меҳер Пурохит), Суййаш Рай (Ниссар Малик), Паял Наир (Девки Пурохит), Аюб Хон (Кубер Малхотра), Аржун Сингх (Акшат) сингари актёрлар гуруҳи ўйнаган.
Сериалдаги саундтрекларни қўшиқчи Даршан Равал ижро этган.
“Бир муҳаббат тарихи” сериалида Абир ва Меҳер ўртасидаги нафрат, тўғрироғи, бундай муносабат қандай бошлангани ҳақида ҳикоя қилинади. Қиз келажакда ҳеч ким ўзига таъсир кўрсата олмаслигига қатъий ишонади, йигит эса яна бир севиб қолишдан ҳеч қандай маъно йўқ деб ҳисоблайди.
Сериал воқеалар қизиқарли ва кутилмаган ҳолатларга бойлиги билан томошабин эътиборини тортади.
Омадли ва кўркам рок юлдузи Абир Малхотра ва Меҳер Пурохит коллежда учрашиб қолишади, ёшлигига қарамай, турмуш қуришади. Бироқ кейин ажрашишади. Саккиз йил ўтгач, Меҳер Абир қўшиқ айтадиган мусиқий каналнинг янги бош директори сифатида ишга келади. Абир шоунинг иккинчи фаслида ўз муҳаббат, никоҳ ва ажрашиш тарихи ҳақида гапириб беришга қарор қилади. Вақт ўтиб, Абир Меҳернинг уйида қолишга мажбур бўлади. Меҳер автофалокатга учрагач эса, икки ҳафта давомида унга ғамхўрлик қилади. Бу орада уларнинг ўрталарида яна илиқлик туғилгандек бўлади. Абир Меҳерга яна бирга бўлишни таклиф қилади, лекин Меҳер Абирга бўлган муҳаббатини унутгандек эди. Абир яна унга кўнглини очади, аммо Меҳер яна уни рад этади. Абир Меҳер учун қўшиқ куйлайди ва яна изҳори дил қилади, аммо Меҳер унинг туйғуларини рад этиб, ишдан кетишини билдиради.
Абир яна бир бор Меҳернинг муҳаббатини қозонишга ҳаракат қиларкан, Меҳернинг қалбини Акшат исмли йигит ҳам забт этишга уринади. Меҳернинг оғир даврлар бошланганда, у ҳамиша ёнида бўлади ва унга уйланишни истайди. Абир дўсти ёрдамида ўзининг Акшатдан яхшироқ эканлигини исботлашга ҳаракат қилади. У Акшатни ёш бола билан бирга кўриб, бу ҳақда Меҳерга айтади. Меҳер унга Ишан ҳақида хабари борлигини, у Акшатнинг ўғли эканлигини айтади. Бироқ кейин Ишан аслида Меҳер ва Абирнинг ўғли эканлиги маълум бўлади.
Абир Ишан билан ўзининг ўртасидаги ўхшашликни пайқайди, Меҳер унга ҳақиқатни айтишга мажбур бўлади. Абир бошқа қизга уйланмоқчи бўлади, аммо кейин тўйни бекор қилади.
Сериалнинг сўнгги бир нечта қисмида Абир ва Акшат Ишаннинг меҳрини қозониб, Меҳернинг қалбини забт этишга уринади. Натижада Абир ва Ишан яхши чиқишиб кетади.
Кунларнинг бирида Акшат Абир Ишанга совға қилган гитарани синдиради. Сўнг у Абирнинг уйига боради ва ўша ерда Абирнинг ажрашганидан хабар топади. Абирнинг тўй суратлари альбомини топиб, Абир ва Меҳернинг эр-хотин бўлганидан, Абир Ишаннинг отаси эканлигидан хабар топиб, ҳайратга тушади.
Кубер Ратига Нисарнинг кутилмаганда ғойиб бўлиши билан боғлиқ бор ҳақиқатни ошкор этиб, хатоларидан афсусланади. Рати уни кечиради.
Бор ҳақиқатдан огоҳ бўлган Ишан Меҳердан Абирни кечиришни сўрайди. 
Акшат ҳам охир-оқибат Меҳернинг ҳамон собиқ эрини севишини англаб, уларнинг йўлига тўғаноқ бўлмасликка қарор қилади.
Меҳер яқинларининг таъсирида Абирнинг шоусида қатнашишга рози бўлади. Сериал воқеалари бахтли якун топади.

Мақоладан блог муаллифининг рухсатисиз фойдаланиш тақиқланади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий