11.03.2016

Прити Зинта турмушга чиқди

Ҳинд ОАВда Прити Зинтанинг америкалик Жин Гудинафга турмушга чиқаётгани ва тўйнинг Лос-Анжелесда бўлиши ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Баъзилар бу хабар шунчаки миш-миш деб ўйлашган эди, зеро, актриса бу хабарни расман тасдиқламаганди. Бу хабарлар эса охир-оқибат рост бўлиб чиқди.
Тўй Малхолланд Драйв, Беверли-Хиллз яқинида қурилган чиройли ибодатхонада ҳиндларнинг удумларига мос равишда ўтказилди. Тўйни режалаштириш билан Притининг онаси — Нилпрабха Зинта шуғулланди. Актрисанинг яқин дугоналари — Сюзанна Хон ва унинг синглиси Фараҳ Али Хон келин бирга бўлиб, оқшомда уни қўллаб-қувватлаб туришди.
Жин Лос-Анжелесда молия таҳлилчиси бўлиб ишлайди. Актриса у билан бир неча йил аввал АҚШга борганда танишган. 
Жуфтлик апрелда Ҳиндистонга қайтиши билан катта тўй ўтказишни режалаштирмоқда. Меҳмонлар рўйхатида ҳозирча Баччанлар оиласи, Ритик Рошан, Салмон Хон ва бошқалар бор.
Актёр Кабир Беди келин-куёвга “Твиттер” орқали бахт тилади: “Дўстим Притини чин дилдан қутлайман. Жин билан Лос-Анжелес — Фаришталар шаҳрида никоҳдан ўтганингиздан жуда хурсандман. Сизларга бахт тилайман!”

Комментариев нет:

Отправить комментарий