04.03.2016

Анушка Шарма бошқа актрисалар ишини такрорлади

Қор билан қопланган тоғ чўққисида сарида юрган актриса. Чиройли ва романтик манзара. Бундай манзара Яш Чопранинг режиссёрлик фильмларидан бирини эслатади.
Каран Жохарнинг “Ae Dil Hai Mushkil” фильмида суратга тушаётган актриса Австриянинг қаҳратон совуғидан қўрқмайдиганга ўхшайди.
“Бу ерга чиқаман деб ўйламагандим”, — деб ёзди яқинда Анушка ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Актриса бу саҳнада кийган либоснинг дизайнери — Маниш Малхотра. Аввалроқ у Анушкани янги қиёфада кўрсатишга ваъда берганди.
Каран Жохарнинг бу фильмида Ранбир Капур ва Айшвария Рай ҳам суратга тушмоқда.
Эслатиб ўтамиз, илгари Шридеви, Кажол ва Айшвария Рай сингари актрисалар чиройли сарида қорда рақс тушган эди!

Комментариев нет:

Отправить комментарий