01.04.2016

Шридеви Акшара Ҳасаннинг ўгай онаси бўлади

Истеъдоди, жозибаси билан томошабинлар қалбини забт этиб, “Суперстар хоним” деб лақаб олган Шридеви яна мухлисларни хурсанд қилишга тайёр. Сўнгги янгиликларга кўра, уа янги Болливуд фильми — “Ойи” (“Mom”) фильмида роль ижро этади.
Фильмга Рави Удаявар режиссёрлик қилади, продюсер эса — актрисанинг турмуш ўртоғи Бони Капур.
Актёр Камол Ҳасаннинг қизи Акшара Ҳасан ва Навазиддин Сиддиқий фильмда бош ролларни ўйнайди. Шридеви эса Акшаранинг ўгай онасини гавдалантиради. Томошабинлар Шридевини охирги марта Вижай Илаяталапати иштирокидаги “Puli” фильмида кўришганди, бироқ, афсуски, фильм киноижарада муваффақиятсизликка учради.
Маълумотларга қараганда, Шридеви тез орада киносаноатга қизлари Жанви ва Кхушини ҳам таништириш ниятида. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий