12.04.2016

Айшвария “Сарабжит” учун “қариди”


“Сарабжит” фильми — қўлга олиниб, Покистон қамоқхонасига қамаб қўйилган Ҳиндистон фуқароси Сарабжит ҳақидаги қайғули ҳикоя. Фильмда суратга тушаётган Айшвария Рай Сарабжитнинг синглиси Далбир Каурни ўйнаяпти.
“Бу иш жуда қизғин ва ҳиссиётларга бой. Бу ҳиссиётларни бир нечта сўзда тасвирлаб бериш қийин”, — дейди Айшвария. Актриса фильмда ёш аёлни ҳам, кекса аёлни ҳам гавдалантиради. 
Сарабжит ролини эса актёр Рандип Худа ўйнайди.
Болливуд бу фильмни интиқлик билан кутяпти, чунки Сарабжит воқеаси кўпчиликни таъсирлантирган. Фильм премьераси 2016 йил 19 майда Канн кинофестивалида бўлиб ўтади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий