18.04.2016

Амир Хон кийимларини тарқатмоқчи

Амир Хон ҳозир Панжобда “Dangal” фильмида курашчи ролида суратга тушмоқда. Актёр фильмдаги роли учун 25 килограммга тўлишди, энди эса 25 ҳафта давомида ўша тўпланган килограммларни йўқотиши лозим.  
Амир Хон турли ёшлардаги қаҳрамонни ўйнайди, актёр энди фильмнинг бошқа қисмларида суратга тушиши ва у саҳналарда бошқача кўриниши керак.
Вазн тўплаб суратга тушадиган саҳналари якунига етиб қолгани сабабли, Амир йил бошидан ҳозирга қадар вазн ташлашда давом этмоқда. Вазн ташлаш жараёни қизғин машғулотлар билан бирга кечмоқда. 
Амир қаҳрамонини ҳаққоний гавдалантириш учун вазн тўплай бошлади, натижада унинг кийим жавонида турли ўлчамдаги анчагина кийим йиғилиб қолди. Актёр бу кийимларни хайрия сифатида тарқатишга қарор қилди. Амир Хоннинг матбуот котиби бу янгиликни тасдиқлади: “Амир Хон 25 килограммга тўлишгани учун турли ўлчамлардаги кийимларни кийишига тўғри келди, энди эса у яна вазн ташлайди”.

Комментариев нет:

Отправить комментарий