04.04.2016

Ражеш Кханнанинг собиқ уйи бузиб ташланди

Суперюлдуз Ражеш Кханнанинг Ааширваддаги денгизга қараган уйини янги эгаси бузиб ташлади. Кошона Бандра шаҳрида жойлашган.
2012 йилда Кханна вафот этгандан сўнг оиласи кошонани “AllCargo Logistics” асосчиси ва раиси Шаши Киран Шеттига 90 крор рупийга сотиб юборди. Уйнинг янги эгаси янги тўрт қаватли уй қуришга қарор қилди.
Ражеш Кханна бу кошонани 1960-йилларнинг сўнгида Болливуднинг бошқа суперюлдузи Ражендра Кумардан сотиб олган эди.
Маълумотларга кўра, Кханна вафотидан аввал кошонаси музейга айлантирилишини хоҳлашини айтган. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий