19.12.2016

Дивьянка Трипатхи экранга қайтади

“Келин” (“Banoo main teri dulhann”) сериалидаги Видья ҳамда Дивья роллари билан ўзбек томошабинларининг севимли қаҳрамонига айланган Дивьянка Трипатхи яқинда турмушга чиққан бўлишига қарамай, ижоддан чекингани йўқ.
“Келин” телесериалидан сўнг телеэкранларда анча вақтгача кўринмай қолган актрисани яна янги лойиҳаларда кўриш мумкин бўлади. Масалан, “SAB TV”нинг “Жаноб Шарма ва Шарма хоним” (“Mr & Mrs Sharma” сериалида актриса комедик ролни ижро этди.

— Шундай қилиб, телевидениега “Жаноб Шарма ва Шарма хоним” билан қайтдингиз...
— Бу сериал — комедия, мен жуда ҳаяжонландим. Бу табиий, чунки комедияда илк бор суратга тушишим. Аммо ўзим бундан жуда завқландим.
— Сериалдаги шеригингиз Ражеш Кумар комедия жанрида анча моҳир ҳисобланади...
— Бу борада у жуда уста. Бирга ишлаш ёқимли бўлди, у ўзимни қулай ҳис қилишимга имкон берди. Биз доим бу ҳақда, комедияда моҳирлиги, мен эса романтик жанрда усталигим ҳақида гаплашамиз, шунинг учун бир-биримизга ёрдам беришимиз мумкин, чунки “Жаноб Шарма ва Шарма хоним” сериалида комедия, шу билан биргина озгина ёқимли романтика бор.
— Сиз биринчи сериалингиз “Келин”дан сўнг анча вақтгача саҳнадан ғойиб бўлдингиз...
— Менга чиндан ҳам кўп таклифлар тушди, лекин уларнинг ҳаммаси “Келин”даги қаҳрамоним Видья/Дивьяга ўхшаш эди. Худди шундай ролни ўйнашни хоҳламайман деган қарорга келдим. Такрорлар бўлишини истамайман. Шунинг учун “Жаноб Шарма ва Шарма хоним” сериалида ўйнашни таклиф қилишганда, бу таклифни қабул қилишдан хурсанд бўлдим.
— Реалити-шоулар-чи?
— Уларда жуда кўп қатнашмаганман, чунки реалити-шоуда у қадар ўсишни кўрмайман, шоу қисқа вақтни эгаллайди, сериалда эса артист сифатида ўсишингиз мумкин. Мен ҳам шахс сифатида, ҳам профессионал сифатида ўсишим мумкин бўлган нарсаларни излайман.
— Актёрлик ҳаётининг умри узоқ бўлмайди, дейишади. Касбдаги бундай ҳолат кўпчиликни ташвишлантирадими?
— Агар бу мени ташвишлантирганда, йўлимда учраган ҳамма нарсани қабул қилган бўлардим. Ишим учун ҳақ оламан, албатта, лекин ҳеч қачон ижодий ишга қарши муроса қилмайман. Мен доим янги нарсаларни ўрганишни истайман. Агар менинг қизиқишларимга қараб баҳо берилса, ишончим комилки, иш топиш ҳеч қачон муаммо бўлмайди.
Мен ўз ишимни яхши кўраман, мухлислардан жавобини оламан. Бу мени жуда бахтли қилади, масалан, ҳозир одамлар “Жаноб Шарма ва Шарма хоним” сериалини кўргандан сўнг мени Шарма хоним сифатида танишса, севинаман.
— Бугун ортга, Шарад Малхотра билан муносабатларингизга назар ташлаганингизда, бирон нимадан афсусланасизми?
— Бундай деб ўйламайман. Менинг йўлим ва мослашишим чиройли бўлди. Актриса бўлишимга қарамай, феъл-атворимга кўра, мени уй қизи дейишингиз мумкин.
— Кейин ҳаётингизни қандай ўзгартирдингиз?
— Ҳаётдаги бу ўзгариш оғир бўлди, мени йиғлашга мажбур қилди. Буни ҳеч қачон ота-она билан муҳокама қилмаганман, уларни изтиробга солишни истамаганман. Бахтимга, онам ёнимда бўлди ва ҳаммаси бирдан чиройли бўлиб қолди. Катталар сизни бошланғич кайфиятга қайтаради. Улар ёнингизда бўлса, ўзингизни хурсанд қилишга уринасиз, чунки сиз бахтли бўлсангиз, улар бахтли бўлишини биласиз. Шунинг учун мен бахтли бўлиш усулларини излашни бошладим, чунки аввал ҳамма сабаблар йўқолганди. 
  
СЕВДОРА тайёрлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий