01.05.2017

Ҳиндистонлик келинларга таёқ совға қилишди



Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатида ижтимоий адолат ва қишлоқ туманларини ривожлантириш вазири Гопал Бхаргава 700 нафар келинга ёғоч таёқ совға қилди.

Сиёсатчининг айтишича, аёллар, эрлари спиртли ичимлик истеъмол қилгандан сўнг ўзини номуносиб тута бошласа, улардан қурол сифатида фойдаланишлари мумкин. Ўзига хос совға маҳаллий ҳукумат ташкиллаштирган оммавий тўй маросимида турмушга чиққан келинларга берилди.
Ҳар битта таёқда “Пиёнисталарни уриш учун” ва “Полиция аралашмайди” деган ёзув бор. Бхаргава ҳеч кимни зўравонлик қилишга ундамоқчи эмаслигини таъкидлади.
Вазирнинг айтишича, у шу тариқа пиёниста эрларининг зўравонлигига дуч келадиган қишлоқ аёлларининг оғир аҳволига эътиборни тортишга уринмоқда.
Келинларга ҳаммаси бўлиб 10 мингта шундай таёқ тарқатилиши режалаштирилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий