07.06.2018

“Ҳиндистон” – энг кутилаётган фильмлардан бири



Айни пайтда “Ҳиндистон” (“Bharat”) – энг кутилаётган фильмлардан бири. Унда ўн йиллик танаффусдан сўнг Салмон Хон ва Приянка Чопра бирга суратга тушмоқда.
Приянка ундаги иштирокини расман тасдиқлади. Актёрлар гуруҳида Сунил Гровер ҳам борлиги маълум эди. Фильм режиссёри – Али Аббос Зафар. Яқинда актриса Диша Патанининг лойиҳага қўшилгани маълум бўлди. Унга трапецияда чиқиш қиладиган цирк артисти роли тегди. Бундан ташқари, у Салмоннинг қаҳрамони ёшликда севган аёлни ўйнайди. “Диша – жуда умидли актриса, - дейди Али Аббос Зафар. – Бизга худди шундай – ҳам ажойиб, ҳам таъсирчан кўринадиган, шу билан бирга жисмонан бақувват қиз керак эди. Бу борада Диша бенуқсон”.  
“Ҳиндистон” Жанубий Кореянинг “Ode To My Father” фильми расмий ремейки саналади. Фильм тахминан 2019 йил ўрталарида экранга чиқиши кутилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий