Хабарларга кўра, Зайра Васим Амир Хоннинг “Яширин суперюлдуз” фильмидаги унутилмас ишидан сўнг кучли биографик фильмда Айша Чаудхари ролини ўйнайди.
Айша Ҳиндистонда анча машҳур. У 1996 йилда туғилган. Шифокорлар унда олти ойлигида иммунитет билан боғлиқ муаммоларни аниқлашди. Ўн уч ёшида эса ўпка фибрози деб ташхис қўйишди. Даволаш давомида илик кўчириб ўтказиш амалини бошдан кечиришига тўғри келди. Соғлиқ билан боғлиқ муаммолар иродаси кучли қизнинг ҳаётга бўлган муҳаббатини сўндирмади. 15 ёшида у чиқишлар қилиб, ўз тажрибасини баҳам кўрган ҳолда, одамларни ҳаётни севишга ундай бошлади. 2015 йилда Айша ўн саккиз ёшида вафот этди, касаллик барибир кучли чиқди. Бу фильмда Абхишек Баччан, Приянка Чопра (Айшанинг ота-онаси ролида) ҳам суратга тушади. Фильм режиссёри Шонали Бозе бўлади. Шонали бу рол Зайра учунлигига амин. Зайра Васим эса, ўз навбатида, бўлажак фильм сценарийси унга жуда маъқул бўлганини айтди. Фильмни суратга олиш ишлари шу йилнинг ўрталарида бошланади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий