17.08.2018

Кунал ва Эмран ҳамкорлиги



10 йил аввал экранларга чиққан “Жаннат” (“Jannat”) фильми муваффақиятидан сўнг режиссёр Кунал Дешмукх яна Эмран Ҳашми билан ишлашга қарор қилди. Бу ижодий ҳамкорлик ҳар доим томошабинларга маъқул бўлган.
Янги лойиҳага Эмран Ҳашми ва Н. Р. Пачисиа продюсерлик қилади. Сценарийни Миллий мукофот совриндори Шридхар Рагхаван ёзади.
Маълумотларга кўра, ҳозир кастинг бошланиб, сценарий ёзилмоқда. Кунал ва Эмран охирги марта тўрт йил аввал бирга ишлаган эди. Ижодкорлар бу фильм мавзуси, ғояси ажойиб деган фикрда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий