Саиф Али Хон қизи Сара “Simmba” фильмидаги бош ролга тасдиқланиши учун ҳаракат қилганини тан олди. Актёрнинг айтишича, уни “Кедарнатх” (“Kedarnath”) фильми билан боғлиқ вазият қаттиқ ташвишга солиб қўйган.
Саранинг дебюти айнан шу фильмда бўлиши кутилган эди. Бироқ бу фильм ишлари тўхтаб қолди. Шунда Саиф Каран Жоҳар билан гаплашишга қарор қилди. Яхшики, “Simmba”да бош аёл қаҳрамонни ўйнайдиган актриса ҳали тасдиқланмаганди ва Сара шу имкониятдан фойдаланди. Саиф “Kedarnath” кастингига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаганини айтди. Аммо дебют амалга ошмай қолиши эҳтимоли туғилганда, аралашишига тўғри келди. Карина Капур эрини қўллаб-қувватлади. У Сара кинодаги фаолиятини яқин дўсти Каран Жоҳарнинг фильмида бошлаётганидан жуда хурсанд. Аммо Саранинг онаси Амрита Сингх бундан у қадар мамнун эмас. У қизи “Kedarnath”даги ишини давом эттиришини истаганди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий