22.11.2021

“Учувчи Гунжан Саксена”


Шридевининг қизи Жанви Капур кинода фаолиятини бошлаганига бир неча йил бўлди, аммо ҳали унинг ижросини кўрмагандим. Бир неча кун олдин Жанви бош ролни ўйнаган “Учувчи Гунжан Саксена” биографик фильмини кўрдим. Фильм жанрига мос тарзда реал воқеаларга асосланган. Асосий мавзу – ҳинд киносида сўнгги пайтларда катта эътибор берилаётган аёлларнинг жамиятдаги ўрни, ўз орзусини рўёбга чиқариш учун собитқадамлик билан интилиши ва ҳар қандай соҳада эркаклардан қолишмайдиган даражада фаолият олиб бора олиши.

17.11.2021

“Тарсаки” (“Thappad”)

 


Таапси Панну актриса сифатида мени қойил қолдиряпти. Ижроси табиий, камера қаршисида ўзини эркин тутади у. Қаҳрамонларини ҳис қилаётганга ўхшайди.

Ижтимоий тармоқларда бу фильм ҳақида баъзи фикрларни ўқигандим, шунинг учун ҳам кўриш истаги туғилди.