02.12.2022

“Сардорнинг невараси”


2021 йилнинг режиссёр Каашви Наир суратга олган “Sardar Ka Grandson” деган фильмини томошабинларнинг ижобий таасуротлари кўришга ундади. Умумий айтганда, фильм яхши, аммо менга бироз эртакнамо, ҳақиқатдан йироқроқдек туюлди (ҳар қалай, бир давлатдан бошқа давлатга уйни кўчириб олиб келиш реал воқеага жуда унчалик ўхшамайди-да), лекин ғояси янги.

Бош ролларни Аржун Капур, Нина Гупта, Ракул Прит Сингх ижро қилган, яна Жон Абрахам (у фильмга продюсерлик ҳам қилибди), Адити Рао Хидари, Сони Разданни ҳам кўриш мумкин.

Фильм бошида Амрик (Аржун Капур) ғирт бесўнақай, қўпол йигит қиёфасида намоён бўлади. Севган қизи ва ҳамкори билан муносабатлари шу туфайли бузилади, шу билан уларнинг ўртасиги совуқчилик тушгандай туюлади, аммо воқеалар ривожи давомида Амрикнинг нафақат севган ёри, балки, оиласидагилар, хусусан, бувиси билан ҳам муносабати теранлиги аён бўлади. У қазоси яқинлашиб қолган бувисининг сўнгги истагини амалга ошириш учун ақл бовар қилмас ишга аҳд қилади ва, қанчалик ҳайратланарли бўлмасин, бунинг уддасидан чиқади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий