30.11.2022

“Фитна”


Ҳиндларнинг 2018 йилда экранга чиққан “Raazi” фильмини кўришимни Нафисахон Сулаймонова бир неча марта тавсия қилгач, кўришга қарор қилдим (аслида бу фильм кўраман деб ўйлаган фильмларим рўйхатида йўқ эди). Бош ва асосий ролни Алия Бхатт ўйнаган. Шу кунгача Алия иштирокида иккита фильмни кўрдим – “Йил талабаси” ва “Иллат”ни. Биринчиси Алиянинг дебюти эди, иккинчисида эса Варун Дхаваннинг қаҳрамони кўнгил қўйган эрли аёлни ўйнаган.

Алияни болаларча қиёфаси жиддий ролларда қабул қилишимга бироз халал беради, ваҳоланки, кўпчилик уни яхши актриса деб баҳолайди.

“Фитна”да Алиянинг қаҳрамони – Сеҳматнинг онасини ўз онаси Сони Раздан ўйнабди. Турмуш ўртоғини эса – Викки Каушал (Викки – истеъдодли актёр, аммо энди Катринанинг соясида қолиши мумкин).

Тан олиш керак, Алия ролини яхши ўйнаган. Фильм ҳам қизиқ ишланган, ортиқча саҳналар йўқ, ғояси эса: “Ватан ҳамма нарсадан устун”. Сеҳмат ҳам, ёнидагилар ҳам шундай ғоя билан яшайди, ҳаракат қилади. Бироқ хавф туғилганда амалга оширган қотилликлари виждонини тинч қўймайди...

Фильм ҳақида бошқа фикрларим ҳам бор, аммо ҳозир ёзмайман...

Комментариев нет:

Отправить комментарий