16.11.2022

“Худо ёр бўлсин”


“Khuda Haafiz” (2020) фильмини ўзбекчага русчадан олиб, видолашув деб ҳам таржима қилишибди, аслида, “Худо ёр бўлсин” (ёки “Худо паноҳида асрасин”) тўғри таржима бўлади.

Бу фильмнинг баъзи саҳналари Ўзбекистонда суратга олинганини ўқигандим, шунинг учун кўриш ниятим бор эди. Кейин ижтимоий тармоқда фильм ҳақида ижобий фикрларни ўқигач, кўриш истаги қатъийлашди. Кинокартинада бош ролларни ўйнаган Видьют Жамвал ва Шивалика Оберойнинг ижросини илгари кўрмаганман. Бу ҳамкасблар экранда бир-бирига мос тушган, назаримда. Асосий юк Видьютга тушган, Шивалика кўп ҳам кўринмайди.

Фильм мавзуси – одам савдоси. Яқиндагина турмуш қурган севишганларнинг бахтига иқтисодий инқироз чанг солиб, оғир синовлар бошланади. Ёш келин ишлаш учун бегона давлатга (бу ўринда араб давлати деб аслида мавжуд бўлмаган Номан султонлиги айтилади ва воқеалар Ўзбекистонда суратга олинади, баъзи саҳналарда ўзбек актёрларини ҳам кўриш мумкин).   

“Худо ёр бўлсин” бошидан охиригача одамни ҳаяжонда ушлайди. Бу фильмнинг мантиқий давоми бўлган иккинчи фильм воқеалари эса янада шиддатли, аёвсиз.

Комментариев нет:

Отправить комментарий