09.11.2022

“Ишқ ва қасос”


Романтик экшн жанрида суратга олинган режиссёр Милап Заверининг “Marjaavaan” фильмини кўришга ундаган сабаб “Tum Hi Aana” саундтреки ва унинг клипи бўлди. Жуда чиройли қўшиқ чиққан (буни ҳинд киноси мухлисларининг барчаси тасдиқласа керак). Фильм воқеалари ҳақида сўзлаб ўтирмайман, актёрлар ижроси ҳақида фикр билдирмоқчиман.

Тара Сутарияни кинода биринчи бор кўряпман. Ролини ёмон ўйнамаган, менимча. Ёқимтойгина қиз. Бошқа ролларини ҳам кўрармиз, насиб бўлса.

Сидхарт Мальхотрани “Йил талабаси” ва “Ака-ука” фильмида кўрганман. Истеъдодли актёр, деб ўйлайман. Аммо негадир уни Варун Дхавандан камроқ тарғиб қилишади, назаримда. Ёки у ҳали Варун даражасига етолмадимикин, ёки роллари у қадар омадли бўлмадимикин.

Нора Фатеҳи иштирокидаги бир нечта клипни кўрганман, аммо тўлиқ ва эътибор билан эмас. Бу фильмдаги ижроси шунчаки бир қўшиқда рақс тушишдан иборат. Лекин мен буни рақс ҳам деб атамаган бўлардим. Либосини-ку, гапирмай қўя қолай.

Ракул Прит Сингхни биринчи марта кинода яқинда Ажай Девган иштирокидаги “34 йўлак” фильмида (бу фильм ҳақида кейинроқ ёзарман) кўрдим ва унинг ижроси эътиборимни тортди. “Ишқ ва қасос”да у бош ролни ўйнамаган, аммо актриса сифатида ҳали яхши ролларни ижро эта олади, деб ўйлайман.

Ритеш Дешмукхнинг қаҳрамони фақат нафратга лойиқ. Лекин илгари фақат комик ролларни ўйнаган актёр ёвуз ролини ҳам чакки ижро этмаган.

Лекин мен фильмдаги жанг саҳналари, қаҳрамоннинг шу қадар кучли бўлиши мумкинлигига мантиқан ёндашганда ишонмайман, албатта. Ҳинд киносида бундай саҳналар анча бўрттирилади-да.

Яна бир бор саундтрекларга тўхталаман. Ҳаммаси чиройли, юракка етиб борадиган. Бастакор ва қўшиқчиларнинг иши эътирофга лойиқ.

Комментариев нет:

Отправить комментарий