Режиссёр Ражкумар Сантошининг “Дамини” (руслар “Гувоҳ аёл” деб таржима қилишган экан) фильмини Минакши Шешадрининг фильмографиясидаги энг яхши фильмлардан бири деб баҳолангани ва томошабинлар жуда илиқ фикрлар билдиришгани учун кўрдим.
Ажабки, бу фильмда ҳам (сўнгги пайтларда кўрган фильмларимнинг деярли ҳаммасида шу мавзу) номусга тегиш жинояти ва бу жиноятни содир этган кимсаларнинг жазоланиши учун кўп қийинчиликларни бошдан кечиришга тўғри келгани кўрсатилади.
Фильмда бош ролларни Минакши Шешадри, Риши Капур ўйнаган, шунингдек, Кхулбушан Кхарбанда, Санни Деол, Амриш Пури, Пареш Равал каби актёрлар, махсус эпизодик ролда Амир Хонни кўриш мумкин. Аммо асосий юк Минакшига тушган. Айтишим жоиз, мен бу актрисани фақат “Шаҳаншоҳ” фильмида кўргандим, шу боис иқтидори борасида аниқ гап айтолмасдим, бу фильмдан сўнг эса Минакши ажойиб актриса эканлигига амин бўлдим.
Унинг адолат, ҳақиқат учун курашиши, бу йўлда ўз бахтидан, ҳаловатидан ҳам воз кечишга тайёрлиги кишида ҳақиқат албатта қарор топишига умид уйғотади.
Фильмни кўринг, пушаймон бўлмайсиз.
Комментариев нет:
Отправить комментарий