2022 йилда томошабин эътиборига ҳавола қилинган “Runway 34” фильмини Амитабх Баччан ва Ажай Девган иши қизиқ бўлгани учун кўрдимми, ёки постери жалб қилдими, билмадим, хуллас, шу фильмни кўрдим. Рус тилида. Ўзбекчаси бор экан, лекин ҳозир ҳинд киносини яхши билмайдиганлар ҳам таржима қилаётгани ва баъзан ҳатто исмларда ҳам хатога йўл қўйишаётгани боис (ким таржима қилганини билмайман), рус тилида кўрганим маъқул, деб ўйлайман.
Фильм сюжети кишини ўзига тортади, то якунга қадар ҳаяжонда ушлайди. Ажай Девганнинг қаҳрамонини аввалига ёқтирмадим, унинг кўп ҳаракатлари хатодек туюлди (гарчи бу соҳадан буткул йироқ бўлсам-да). Айниқса, унинг парвоз пайтида ичкилик ичган бўлиши мумкинлиги ўтакетган масъулиятсизлик, тубанлик деб ўйладим. Лекин фильм охирида унинг хатти-ҳаракатларига изоҳ топилади. Йўловчи аёлнинг сўзларини унутолмаслиги унинг ҳали виждони борлигини кўрсатади.
Ракул Прит Сингхни, гарчи Интернетда суратларига кўп дуч келган бўлсам-да, шу кунгача билмасдим. Ана шу фильм орқали танидим ва унинг ижроси эътиборимни тортди. Ҳар қалай, иқтидори бор.
Амитабх Баччан бу фильмда ҳам қаттиққўл, жиддий қаҳрамон қиёфасида.
Хуллас, фильм менга ёқди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий