Бу сериални аввалроқ кўра бошлагандим, кейин бошқа ишларга чалғиб, ташлаб қўйдим. Ниҳоят биринчи мавсумни охиригача кўришга вақт ажратдим. Унда тиббиёт ва фармацевтика соҳасининг қора, жирканч томонлари кўрсатилади. Бу қора томонлар шу қадар даҳшатлики, даҳшатга тушасиз. Баъзи амалдорлар ва айрим давлатмандларнинг тубанлик ботқоғига ботганидан ёқа ушлайсиз. Эҳтимол, бу шунчаки сериал-ку, дерсиз, лекин қай даражададир жон бордир.
Сериалда асосий ролларни Шефали Шаҳ, Кирти Кулхари, Рам Капур каби актёрлар ўйнаган. Шефали актриса сифатида тобора ҳайратга соляпти. У ижобий ролларни ҳам, салбий ролларни ҳам маромига етказиб ижро этяпти. Унинг ушбу сериалдаги қаҳрамонидан шу қадар нафратланисизки... Саира (Кирти Кулхарининг қаҳрамони) унга: “Сен ҳайвонсан!” - дейди.
Кирти Кулхарини илк бор “Поезддаги қиз” фильмида кўриб, унинг қаҳрамонини ёмон кўрганман. Жуда ҳиссиз, нафрат туфайли инсонийлик қиёфасини йўқотган аёлни ўйнаганди. Бу лойиҳада у беморлар учун қайғурадиган, ҳақиқат учун курашадиган шифокор ролини ўйнаган (фақат бир жиҳатини киши қабул қилолмайди).
Комментариев нет:
Отправить комментарий