18.11.2022

“Худо ёр бўлсин-2”


“Худо ёр бўлсин” фильмининг қизиқарли сюжети мантиқий давоми бўлган “Худо ёр бўлсин-2” (“Khuda Haafiz Chapter II: Agni Pariksha”)ни кўришга ундади. Шу йил томошабин эътиборига ҳавола қилинган фильмда воқеалар янада шиддатли, янада аянчли тус олади. Бу кинокартинада ҳам номусга тажовуз, зўравонлик, шафқатсизлик каби жиноятларга урғу берилади. Обрў, мол-давлат олдида қурбонлар кўпинча қонун посбонларидан ҳам ҳимоя тополмаслиги, давлати борларнинг кўнглига тусаган ярамасликни қилиб, ҳеч қандай жазо олмайман деб ўйлаши, ожизларни истаган кўйига солиши, бор-йўғидан айрилган, энг нозик туйғулари топталган инсоннинг адолатсизлик туфайли ўзи адолатни қарор топтиришга уриниши... Бу фильмда ана шуларнинг барига гувоҳ бўласиз.

Воқеалар жуда тез ва шиддатли ривожланади, қонли олишув саҳналари кўп, асаби бўш одамлар кўрмагани маъқул, менимча.

Фильмни кўргач, гарчи булар кино бўлса-да, ҳаётда ҳам ана шундай ярамас, жирканч кимсалар борлигидан жирканмаслик, нафратланмаслик, қайғурмаслик имконсиз...

Комментариев нет:

Отправить комментарий