2022 йилнинг “Raksha Bandhan” фильмини Акшай Кумар ва оилавий фильм деган эътироф сабабли кўришга қарор қилдим. Кумарнинг сўнгги фильмларида турли туман мавзулар кўтарилаяпти ва муваффақиятли очиб бериляпти, назаримда.
“Ракшабандхан”ни чиндан ҳам оилавий томоша қилиш мумкин. Унда сўнгги пайтларда очиқлашиб бораётган ишқий муносабатлар ҳам, ортиқча оҳ-воҳлар ҳам йўқ. Фильм ғояси эса бизнинг турмушимизга ҳам жуда яқин. “Ракшабандхан”да биз қизлар ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини сарпо, сеп билан белгилашга уриниш, уларга бир матоҳдек қараш, аллақачон эскирганига қарамай, ҳамон одамларнинг белини букиб, ҳаётини заҳарлаётган одатлар қандай аянчли оқибатларга олиб келишини кўрамиз.
“Ракшабандхан” кассада яхши тушум қилиб, хитга айланмаган бўлса-да, уни бемалол кўришга арзирли фильмлар қаторига қўшиш мумкин.
Дарвоқе, Бхуми Педнекар яна Акшайнинг севгилиси ролини ўйнабди. Экранда бу иккиси яхши кўринади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий