Бош ролларни Карина Капур ва Аржун Капур ўйнаган бу фильмни романтик комедия деб ўйлагандим. Тўғри, фильмда романтика ҳам, комедия ҳам бор. Аммо уни романтик комедия деб аташ тўғри бўлмайди.
2016 йилда экранларга чиққан “Ki & Ka” фильмининг ғояси, мавзуси анча ноодатий. Уй бекаси бўлиш – аёлларнинг қисмати деган фикр қон-қонига сингиб кетган одамнинг бу фильм ғоясини қабул қилиши маҳол. Эҳтимол, фильмдаги турли қизиқ вазиятлар кулгига сабаб бўлар, баъзи ғоялар қизиқ туюлар, аммо қабул қилиш – бошқа масала. Чунки эркак кишининг уй бекаси (ё беги дейиш керакми) бўлишини унча-мунча одам “ҳазм қилолмайди”. Уй бекасининг хизматлари эса кўпинча муносиб қадрланмайди, бунга баъзилар боқимандалик деб қарашади.
Карина Капурнинг ижроси таҳсинга лойиқ. Аржун Капур ҳам чакки эмас.
Фильмдаги декорациялар, таомларни кичкина поездчаларда тортиш – ажойиб топилма, назаримда.
Комментариев нет:
Отправить комментарий