Режиссёр Ритеш Батранинг 2013 йилда экранларга чиққан “Lunchbox” фильми кўпдан бери кўриш режалаштирилган фильмлар рўйхатида эди. Сабаби – фильм ҳақида манбаларда кўп ижобий фикрлар билдирилган. Бош ролларни ижро этган актёрлар – Ирфон Хон, Нимрат Каур ижодига қизиқаман, деб айтолмайман, ҳатто аксинча. Яна Навазуддин Сиддиқий ҳам бор. Лекин “Ланчбокс” фильми сюжети, ижодкорларнинг нозик ижроси томошабинга актёрларни эмас, фильм қаҳрамонларини кўришга имкон беради.
Кимгадир фильм зерикарли, ғамгин, тушкун туюлиши мумкин. Зеро, унда одатий ҳинд фильмларига хос рақсбоп қўшиқлар, ёрқин либослар, серҳаракат рақслар, ишониш қийин бўлган севги қиссаси йўқ. Унда ўз оиласида ёлғизликка маҳкум бўлган бир аёлнинг ва ёлғиз қолган эркакнинг ланчбокс туфайли тасодифан туғилган муносабатлари тасвирланади.
Иланинг ҳаётига гувоҳ бўларкансиз, беихтиёр дунёда қанча-қанча аёллар шундай тақдирга кўниб, руҳан, қалбан ёлғизликда изтироб чекиб яшаётганини ўйлаб қоласиз...
Комментариев нет:
Отправить комментарий