19.02.2023

“Келин” сериали қўшиқлари қаердан олинган?


Маълумки, ҳеч бир ҳинд фильми ва сериали куй-қўшиқлару рақсларсиз бўлмайди. Шўх рақслар ва романтик, маҳзун қўшиқлар ҳинд ижодкорлари лойиҳаларининг энг муҳим қисмларидандир. “Келин” сериали ҳам бундан мустасно эмас. Сериал “Banoo Main Teri Dulhann” деган саундтрек билан бошланади. Бу қўшиқни таниқли ҳинд қўшиқчиси Махалакшми Айер ижро этган.

Сериал давомида “Bebasi Dard Ka Aalam” деган қўшиқ Сагар ва Амар ижросида янграйди. Бу қўшиқ Видья ва Дивья учун куйланади.

“Tumse Hi” деган қўшиқ эса сериал қаҳрамонлари қайта туғилгунча янграйди. Синдура Видьяни жўнатиб юборади. Йигит шаҳар кезиб, севишганларни кузатаркан, Видьяни қўмсайди...

“Deewangi Deewangi” қўшиғи “Ом Шанти Ом” фильми экранларга чиққандан бери Ҳиндистонда оммабоп тароналардан саналади. Бу шўх қўшиқ қаҳрамонлар қайта туғилгандан сўнг, Амар ўзининг “ҳақиқий” уйига борганда ва Дивья ҳамда Самратнинг фотиҳасида официант бўлиб ишлаётганда янграйди. Бу қўшиқ янграётганда у қўшиқчилар билан бирга рақс тушади.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий