21.02.2023

“Яшода” (2022)


Янги ва қизиқ фильм кўриш истаги туғилганда, шу фильмга дуч келдим. Янги ҳамма фильмни ҳам кўравермайман, рейтингга, анонсга қарайман. Телугу фильмларини камдан-кам кўраман, аммо, тан олиш жоиз, жануб ҳинд фильмлари орасида ҳам кўришга арзирли, қизиқарлилари анча учраб туради.

“Яшода” фильмини кечаси кўрдим, кўргач, ухлаш қийин бўлди. Одамни анча асабийлаштирди.

Бош рол ижрочиси Самантанинг фильмларини илгари кўрмаганман. Чиройли, истеъдодли актриса экан.

Ғояси – инсон ёшлиги ва гўзаллигини асраш учун нақадар жирканч, тубан бўлиши мумкинлиги. Тўғриси, баъзи лавҳаларда кўзингизни юмиб олгингиз келади, шу қадар даҳшатли воқеа, назаримда.

Фильмни кўрганимга ачинмадим, аммо одамзот бу даражада жирканч, махлуқдан баттар бўлишига ишонгим келмайди. “Жуда бунчалик эмасдир”, дейди ақлим ва юрагим.

“Яшода” фильми орқали ўзим учун телегу киноси юлдузлари – Саманта ва Унни Мукунданни кашф қилдим.

Комментариев нет:

Отправить комментарий