2018 йилда экранга чиққан “Batti Gul Meter Chalu” фильмининг номини ўзбекчага “Қаллоблик” деб ўгиришибди, руслар эса сўзма-сўз таржима қилганда “Чироқ йўқ, лекин ҳисоблагич айланяпти” деб беришган.
Фильмни кўришга ундаган сабаб – энг аввало мавзуси. Унда, ҳойнаҳой, ижтимоий муаммолардан бири – халқнинг электр энергияси билан боғлиқ дарди кўтарилган деб ўйладим. Чиндан ҳам, шундай экан.
Шаҳид Капур - фильмдан фильмга ўсиб бораётган актёр. Илгари у сал довдирроқ, такасалтанг ёки содда ошиқ йигитларни ўйнар, ташқи қиёфаси ҳам шундай ролларга мосдек эди. Бироқ сўнгги йилларда у анча жиддий, мураккаб ролларни ўйнаяпти. Унинг бу фильмдаги қаҳрамони ҳам шундайлардан. Аввалига ўз манфаати йўлида қаллобликлардан қайтмайдиган, муҳаббат учбурчагида мағлуб бўлгани учун дўстларидан юз ўгиришга-да тайёр турган йигит учун дўстининг ўз жонига қасд қилиши оғир зарба бўлиб, виждони уйғонади... ва электр энергияси билан таъминлайдиган компания билан курашга бел боғлайди. Бу курашда унга ўзи ҳаракат қилишга ундаган одамлар ҳам ёрдам беради.
Фильм адолатнинг ҳар қандай вазиятда ҳам қарор топишига умид уйғотади. Кинокартина реал воқеаларга асосланганини ҳисобга олсак, бу умид яна жонланади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий