Амитабх Баччан иштирокидаги “102 ёш чегара эмас” фильмидан сўнг яна у бош ролни ўйнаган бир фильмни кўришга вақт ажратдим. Нима учун айнан бу фильмни? Шунчаки ҳинд киносига бағишланган рус тилидаги гуруҳлардан бирида шу фильм чиқиб қолганда, кўраман деб ўйлагандим. “Cheeni Kum”нинг таржимаси айнан қандай бўлади, билмадим, русчага шундай таржима қилишибди.
“Cheeni Kum” фильмида бош ролларни Амитабх Баччан ва Табу ўйнабди. Уларнинг севги қиссаси қизиқ бўладигандек туюлди. Қолаверса, Табу кўп фильмларда ўйнайвермайди.
Романтик комедия жанрига мансуб деб кўрсатилган фильмни романтикага ҳам, кулгили саҳналарга ҳам бой деб бўлмайди, менимча. 64 ёшли бўйдоқ эркакнинг 34 ёшли аёлга кўнгил қўйиши, уларнинг турмуш қуришга қарор қилиши... Мен учун унчалик ишонарли эмасдек. Балки, бошқаларга манзур бўлар, билмадим.
Фильмда бош қаҳрамоннинг оғир дардга чалинган қўшни қизча билан суҳбатлари, илиқ муносабати жуда таъсирли.
Аммо саундтреклар сокин, қандайдир хотиржам ижро этилган, менга ёқди. Айниқса, Шрея Гхошал ижросидаги ҳам вазмин, ҳам шўх “Cheeni Kum” деган саундтрек.
Комментариев нет:
Отправить комментарий